my5

Наманганда "Зил" ҳайдовчиси машина орақасида турган 12 ёшли болани босиб кетиб, ҳалок қилди

ЖАМИЯТ 24.09.2020, 09:00
346
Наманганда "Зил" ҳайдовчиси машина орақасида турган 12 ёшли болани босиб кетиб, ҳалок қилди

Шу йил 21 сентябрь куни 16:30 ларда, Косонсой туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Янгиқўрғон тумани Маданият МФЙ “Чорвадор” фермер хўжалиги худудида жойлашган, Косонсой туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган пиёз экилган ер майдонидан ўзига тегишли бўлган Зил-130 русумли автомашинага пиёз юклаб, орқага ҳаракатланаётганида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, автомашина орқа томонида турган, Косонсой туманида яшаган, 2008 йилда туғилган 12 ёшли болани автомашинанинг орқа ўнг баллони билан босиб кетган. Бу ҳақда Наманган ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Натижада, жабрланувчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92