АсосийJinoyat

Россияда қидирувда бўлган шахслар Фарғонада қўлга олинди

'Россияда қидирувда бўлган шахслар Фарғонада қўлга олинди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ходимлари қидирувдаги шахсларни қўлга олди. Маълум бўлишича, Россияда қидирувда бўлган шахслар Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан топилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ИИБ хабарида шундай дейилади:

"17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ходимлари Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 327-моддаси 3-қисмида (сохта ҳужжатлардан фойдаланиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Россия Федерацияси Калуга вилояти ички ишлар органлари томонидан қидирув эълон қилинган Н.М.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Шунингдек, 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ходимлари Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322-моддаси 2-қисмида (давлат чегараларини ноқонуний кесиб ўтиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Россия Федерацияси Челябинск вилояти Федерал хавфсизлик хизмати томонидан қидирув эълон қилинган Д.Р.ни Фарғона шаҳрида қўлга олишди".

ИИБ ҳамюртларимиздан қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлардан, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беришларини сўрамоқда. Уларнинг шахси сир тутилиши кафолатланади.

    Бошқа янгиликлар