АсосийDunyo

Қозоғистонда ўлим жазоси расман бекор қилинди

'Қозоғистонда ўлим жазоси расман бекор қилинди'ning rasmi

 Қозоғистон ўлим жазосини расман бекор қилди. Аввалроқ, мамлакатда бунга мораторий жорий қилинган эди.

Шу тариқа Қозоғистон ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги халқаро протоколга қўшилди. Тегишли ҳужжат БМТ штаб-квартирасида мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Умаров томонидан имзоланган.

Қарорнинг ўзи илгари давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев томонидан БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг умумсиёсий мунозараларида маълум қилинганди. Президент мамлакат инсоннинг ҳаётга бўлган ҳуқуқини таъминлашни мақсад қилиб қўйганини таъкидлаган эди.

Қозоғистонда ўлим жазосини қўллаш бўйича 2003 йилдан буён муддатсиз мораторий жорий этилган бўлиб, 2004 йилдан буён унинг ўрнига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилаётган эди.

    Бошқа янгиликлар