АсосийDunyo

Қозоғистондаги парранда гриппи биз билан чегарадош ҳудудларда ҳам аниқланди

'Қозоғистондаги парранда гриппи биз билан чегарадош ҳудудларда ҳам аниқланди'ning rasmi

Қозоғистоннинг бешта вилоятидаги 26 та туманда парранда гриппи тарқалгани ва уй паррандалари ёппасига нобуд бўлаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Қозоғистон шимолида тарқалган парранда грппи жанубга ҳам етиб келди. Ҳозиргача мамлакатнинг етти вилоятида паррандаларнинг ўлими қайд этилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Спутник" нашрига маълум қилган.

Оқмўла вилоятида шахсий ёрдамчи хўжаликда 703 та парранда, Қорағанда вилоятида шахсий ёрдамчи хўжаликда 102 та парранда ўлгани айтилмоқда. Шундан 12 таси бир суткада ҳалок бўлган. Костанай вилоятида ёрдамчи хўжаликларда 2 218 та ва паррандачилик фермаларида 109 567та жонивор нобуд бўлган. Уларнинг 1 112 ва 109 567 таси мос равишда сўнгги суткада ўлган.

Хабарда айтилишича, Павлодар вилоятида шахсий ёрдамчи хўжаликда 2 753 та парранда, Шимолий-Қозоғистон вилоятида шахсий ёрдамчи хўжаликда 13 806 та ва паррандачилик фермаларида 93 849 та парранда нобуд бўлган. Умумий ҳисобда сўнгги суткада 40 678 та парранада ўлган.

Ўзбекистон билан чегарадош Жамбил вилоятида эса 238 та парранда нобуд бўлган бўлиб, шундан 6 ўлим сўнгги суткада қайд этилган. Шунингдек, Туркистон вилоятида ёрдамчи хўжаликлардаги 273 та парранда ўлган. Уларнинг 196 таси бир суткада ҳалок бўлган.

“Ёрдамчи хўжаликларда 20 минг бош ва иккита паррандачилик фермасида 203 минг парранда нобуд бўлди. “Бишкул” фермасида 93 849 бош ва “Агроинтерптица”да 109 567 бош”, дейилади вазирлик хабарида.

Мамлакатда паррандаларни вакциналаш ишлари олиб бориляпти. Бунинг учун йиллик 3 377 900 доза вакцинага республика заҳирасидан яна 2 374 666 доза ажратилган. Қўшимча 699 355 доза вакцина сотиб олиняпти. Улар 1 октябргача етказилади.

    Бошқа янгиликлар