АсосийJamiyat

Россиядан олиб келинаётган Ўзбекистон фуқароларидан бири махсус поездга чиқариш чоғида вафот этди

'Россиядан олиб келинаётган Ўзбекистон фуқароларидан бири махсус поездга чиқариш чоғида вафот этди'ning rasmi

2020 йил 19 сентабрь куни ҳамюртларимизни махсус поездга чиқариш чоғида йўловчилардан бири – 1987 йил 13 сентабрда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Р.Ж. “Лихая” станцияси олд томонидаги майдонда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва тез тиббий ёрдам етиб келгунича у вафот этди. Бу ҳақда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълум қилди.

Мамлакатимизнинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, бу ватандошимиз палаткали лагерда яшамаган. Санкт-Петербург шаҳридан етиб келгач, Р.Ж. соғлиги ёмонлашгани сабабли 14 сентабрь куни Шахти шаҳри Марказий шаҳар шифохонасига ётқизилган ва у ердан “Лихая” станциясига олиб борилган.

Фуқаронинг коронавирус билан касаллангани тасдиқланмаган.

Марҳумнинг жасади чартер рейс орқали Ўзбекистонга жўнатилган.

    Бошқа янгиликлар