my5

ДТМ 189 балл билан тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар юзасидан изоҳ берди

ЖАМИЯТ 25.09.2020, 20:10
Теглар: ДТМ
1178
ДТМ 189 балл билан тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар юзасидан изоҳ берди

Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 13-октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ:

 Республика (1-ўрин) ва халқаро танловлар ва мусобақаларнинг (Олимпия ўйинларида, Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1-3-ўринлар) индивидуал турларида ғолиб чиққан академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар.

 Республика (1-ўрин) ва халқаро танловлар ва мусобақаларнинг (Олимпия ўйинларида, Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1-3-ўринлар) жамоа турлари ғолиблари ўз командалари таркибидан — академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари битирувчиларидан олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилиш учун уч номзодни белгилайдилар.

Мазкур имтиёзга эга абитуриентлар умумий қабул параметрлари асосида талабаликка қабул қилинади, уларга қўшимча қабул параметрлари ажратилмайди.

Жорий йил якуний танлов рўйхатида айрим бакалавриат таълим йўналишларида максимал 189 баллни тўплаган ҳолда, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар мавжуд.

Мазкур таълим йўналишларига юқорида қайд этилган имтиёзга эга абитуриентлар ҳам рўйхатдан ўтган бўлиб, ушбу тоифадаги абитуриентлар сони ажратилган давлат грантлари сонига тенг ёки ундан кўп бўлган ҳолатлар ҳам учрайди.

Шунинг учун айрим бакалавриат таълим йўналишларида 189 балл тўплаган абитуриентлар ҳам тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.

Шарҳлар

ДТМ имтиёз қўлланмаган ҳарбий тавсияномалилар бўйича яна бир бор расмий баёнот берди

03.10.2020, 15:43

Ҳарбий тавсиянома тасдиқланмаслигига сабаб «ноль» эмасДастлаб нима учун базага «ноль» сақланмаслигига тўхталсак, дастурлашда маълумотлар турига қараб базага сақланади. Бутун сондан иборат маълумотлар одатда «инт» типида...
ДТМ қўшимча тест ўтказиш вақтини эълон қилди

16.09.2020, 20:24

Маълум бўлишича, давлат комиссиясининг 2020-йил 13-сентябрдаги 4-сон баёнида жорий йил 2-13-сентябр кунлари ўтказилган тест синовларида ҳудудга киришда тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлган ҳамда...
Айни пайтда ДТМ бир қатор масалаларга аниқлик киритмоқда

15.11.2019, 11:42

Айни пайтда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази мутахассислари иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.Брифинг "Жамоатчилик, жумладан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун тест топшириқлари (саволлар)нинг очиқлигини...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° дымка
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84