my5

Андижонда 1 млн сўмга 39 грамм марихуанани сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 26.09.2020, 16:57
Теглар: марихуана, Андижон,
653
Андижонда 1 млн сўмга 39 грамм марихуанани сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

2020 йил 21 сентябрь куни ИИВ томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2020” тезкор тадбири ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи номига шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шахси сир сақланган шартли номи «ХХХ» фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида яшовчи "Т" исмли шахс гиёҳванд моддалар сақлаб, сотаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди

Ушбу маълумотни текшириш мақсадида, холис харидор сифатида Савай бекатидаги ХТБ бошлиғи майор Х.С. "назорат харид" тадбирга киритилиб, шу куни Жалақудуқ тумани "Ёрқишлоқ" маҳалласи ҳудудида 1972 йилда туғилган, муқаддам судланган, Жалақудуқ тумани "Ёрқишлоқ" маҳалласида истиқомат қилувчи А.Т. 1.000.000 сўм эвазига холис харидорга "сариқ рангли қоғоз пакетга ўралган" оғирлиги 39.63 гр. "марихуана" сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ёнлари 2-нафар холислар иштирокида кўздан кечирилганида чўнтагида 6 дона гугурт қутисига солинган 35,64 гр "марихуана" гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.

Ҳолат бўйича жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

ДХХ чегарада шубҳали шахсни қўлга олди

11.12.2019, 13:45

ДХХ Чегара қўшинларининг Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги ҳарбий қисмларидан бирида хизмат фаолиятини олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисмни кузатаётган шубҳали шахсни пайқаб қолишди, дея хабар...
Тўрткўлда “заҳри қотил” савдосига чек қўйилди

09.12.2019, 20:00

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари ИИВ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида Тўрткўл туманида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда Давлат...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92