АсосийJinoyat

Сирдарёда "Инстаграм"да террорчиликни тарғиб қилган шахслар ушланди

'Сирдарёда "Инстаграм"да террорчиликни тарғиб қилган шахслар ушланди'ning rasmi
  

Сирдарё вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда фуқаро Ж.Б.га тегишли бўлган “RedMi Note 9” русумли телефон аппарати холислар иштирокида баённома асосида олиниб, кўздан кечирилганда, фуқаро Ж.Б. ушбу телефон аппарати орқали Интернет тармоғининг “Instagram” ижтимоий тармоғида ўзига тегишли профиль очиб, ўз саҳифасига диний мазмундаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни жойлаштириш орқали ўзининг саҳифасига аъзо бўлган бошқа профиль фойдаланувчиларига тарқатганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита экспертлик гуруҳининг хулосасига кўра, фуқаро Ж.Б.нинг “RedMi Note 9” русумли телефон аппаратининг файлларида номаълум шахс томонидан куйланган араб тилидаги қўшиқ келтирилган бўлиб, унда ҳозир уруш бошлангани ва у қиёматгача давом этиши, қуролни яланғочлаш кераклиги, жиҳод ва уруш йўқ деб айтаётганлар ёлғон гапираётгани ҳақида фикрлар ёзилганлиги, ушбу маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги сабабли уларни Ўзбекистон Речпубликаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244.1-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бошқа янгиликлар