my5

«Пахтакор» Эрон жамоасини ютиб, ярим финалга йўл олди

СПОРТ 27.09.2020, 10:02
882
«Пахтакор» Эрон жамоасини ютиб, ярим финалга йўл олди

Хабарингиз бор, Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Осиё Чемпионлар лигасида ўз юришини давом эттирмоқда. Марказлаштирилган ҳолда Қатарда бўлиб ўтаётган турнирнинг нимчорак финалида «шерлар» Эроннинг энг номдор клуби «Истиқлол»ни таслим этди.

Тошкентликлар учрашувни жуда фаоллик билан бошлаган бўлсаларда, баҳсда ҳисобни очиш эронликларга насиб этди. Биринчи таймнинг 32-дақиқасида тажрибали Али Карими ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, «Истиқлол»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ушбу голдан сўнг «Пахтакор» футболчилари олдинга ташланишди ва тайм якуни арафасида мувозанатни тиклашди. 43-дақиқада қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов томонидан жарима майдончасига ҳаводан узатилган тўпни Драган Черан боши рақиб дарвозасига аниқ йўллади.

Танаффусдан кўтаринки кайфиятда қайтган тошкентликлар тайм аввалидаёқ ғалабани нақд қилиб берган голни «Истиқлол» дарвозасига йўллади. Швейцариялик ҳужумчи Эрен Дердиёк ўз даражасини намойиш этди.

«Пахтакор» футбол клуби 28 сентябрь куни қуръа натижасига кўра ўз рақибини билиб олади.

Осиё Чемпионлар лигаси, нимчорак финал.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Истиқлол» (Теҳрон) – 2:1 (1:1, 1:0).

Ҳакамлар: Аҳмад Абу Бакар Саид Ал Каф, Ал Амри Абу Бакар Салим Маҳад, Рашид Ҳамад Али Ал Ғаити (учаласи Уммон), Моҳд Амирул Изван Бин Ёқуб (Малайзия).

Назоратчи: Сринивасан Суреш (Ҳиндистон).

Голлар: 0:1 – Али Карими (32), 1:1 – Драган Черан (43), 2:1 – Эрен Дердиёк (47).

«Пахтакор»: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Анзур Исмоилов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Егор Кримес, Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 74), Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Фаррух Сайфиев, Эрен Дердиёк (Игор Сергеев, 74).

«Истиқлол»: Саидҳусайн Ҳусайни, Милад Закипури, Рўзбеҳ Чашмий, Ориф Қулами, Али Карими, Шейк Диабате, 8.Farshid Исмоили (Закариа, 69), Меҳди Ғоеди, Масъуд Риқи (Фаршид Багери, 80), Муҳаммад Донишгар, Амирарсалан Мотаҳҳари (Араш Ризованд, 53).

Огоҳлантиришлар: Арсалан Моттаҳҳари 4, Егор Кримес 5, Муҳаммад Данашгар 74, Араш Резаванд 77, Элдорбек Суюнов 85, Милад Закипури 87, Фарруҳ Сайфиев 90, Меҳди Ғаеди 90+2.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92