my5

Андижонда ЙТҲ содир этган ички ишлар ходимини урган фуқаро Хабиб Нурмагомедовни яқин дўсти эканлиги айтилмоқда

ЖАМИЯТ 27.09.2020, 12:08
1193
Андижонда ЙТҲ содир этган ички ишлар ходимини урган фуқаро Хабиб Нурмагомедовни яқин дўсти эканлиги айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида  “Дамас” ҳамда "Спарк" русумли автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги оқибатида “Спарк” автомашина ҳайдовчиси ва салон ичидаги йўловчи автомашинадан тушиб, “Дамас” ҳайдовчиси, яъни ички ишлар ходимини уриб, тан жароҳати етказганлиги ҳақида видеолавҳа чиқарилган.  

Унда айтилишича, 24 сентябрь куни соат тахминан 12.00 лар чамасида Андижон шаҳар ИИБ 1-сонли милиция бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси раҳбари, капитан Саиджон  Ғофуржонов ўз бошқарувида бўлган “Дамас” русумли хизмат автомашинада Андижон шаҳар, Тошкент кўчасида йўл-транспорт ҳодисасини содир этади.  

Оқибатда ҳаракатланиш қоидасини бузган ҳолда тўхтаб турган оқ рангли “Спарк” автомашинасига урилади. “Спарк” автомашина ҳайдовчиси ва салон ичидаги йўловчи автомашинадан тушиб, “Дамас” ҳайдовчиси, яъни ички ишлар ходими С.Ғофуржоновни уриб, тан жарохати етказишади.  

Натижада, С.Ғофуржонов вилоят тез тиббий ёрдам шошилинч касалхонасига тушиб қолади. Қизиғи шундаки, ички ишлар ходими ҳолидан биронта ИИО вакили хабар олмаган.  

Бунга видеода ходимни ураётган фуқаро Хасан Эргашев бўлиб сабаб сифатида айтилмоқда. Яъни ушбу шахс президентнинг кичик куёви Отабек Умаровга яқин алоқаси борлиги ҳамда Доғистонлик UFC жангчиси Х.Нурмагомедовни яқин дўсти эканлиги айтилмоқда. 

Бош прокуратура Матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ҳодиса иштирокчиларига етказилган тан-жароҳатлари, хусусиятлари ва оғирлик даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Текшириш натижалари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади ва бу ҳақда жамоатчиликка батафсил маълумот етказилади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° небольшая облачность
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84