my5

Бухорода “Газни қайта ишлаш заводи”да инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда (Фото)

ИҚТИСОДИЁТ 27.09.2020, 13:13
501
Бухорода “Газни қайта ишлаш заводи”да инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Бухоро вилоятидаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

Углеводород қазиб чиқариш суръатини ошириш, лойиҳавий қудуқларни бурғилаш ва таъмирлаш ишларини сифатли ҳамда ўз вақтида якунлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

Бошқарув раиси бошчилигида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Газли" газни қайта ишлаш заводида инвестицион лойиҳаларнинг бажарилиш жараёни, газ қазиб чиқариш кўрсаткичларининг 9 ойлик натижалари ва 4-чоракда бажариладиган ишларга оид сайёр йиғилиш ўтказилди.

Таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда инвестицион лойиҳалар доирасидаги газ сиқув компрессорининг ишга туширилиши билан боғлиқ ҳолат, Бошқарув раиси томонидан танқид қилинди. Шу сабабли, ишга тушириш ишлари жорий йилнинг 5 октябрига қадар якунланиши борасида топшириқлар берилди.

Шунингдек, Газни олтингугуртдан тозалаш курилмасининг 6-цех тармоғини 1 октябрга қадар ишга туширилиши лозимлиги белгилаб олинди.

Ташриф давомида Газдан пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаси бўйича муаммоли масалалар жойида ўрганиб чиқилди ва зарур техник жиҳозларни сотиб олишни тезлаштириш ёки турдош ташкилотлардан олиб келиш вазифаси белгилаб берилди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан “Газли" газни қайта ишлаш заводи ҳудудида турдош ташкилотлар томонидан ҳашар йўли билан олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳар бир завод ва бошқармалар кесимида таҳлил қилинди. Ободонлаштириш ишларини сифатли ва қисқа муддатда якунлаш кераклиги борасида аниқ кўрсатмалар берилди.

Конлар ва қудуқларда табиий газ қазиб чиқариш ишлари алоҳида ўрганилди. Жумладан, жорий йилнинг 4-чорагида бурғилаш ишларини жадаллаштириш, 9 ой давомида бажарилмай қолган ишларни йил охиригача якунлаш таъкидланди.

ЎзЛИТИ мутахассислари кондаги қазиб чиқарувчилар билан доимий равишда биргаликда иш олиб бориши, 2021 йилда бурғилаш қудуқларини аниқ белгилаб олиниши кераклиги айтилди.

“Дояхотин” конида газ коллекторларини кенгайтириш, керакли МТР ва монтаж бригадалар билан таъминлаш ва ишларни бир ой муддатда 9830 п/м 426 мм ли қувур қурилишини якунлан лозимлиги белгиланди.

“Ўртақум” ва “Шортак” конларидаги қидирув ва излов қудуқларидан газ оқими олинган қудуқлар ЎзЛИТИ билан келишилган ҳолда, 4-чоракда ишга тушириш таклифи Бошқарув раиси томонидан қабул қилинди.

Бошқарув раиси Газлидаги бу ташрифи давомида қудуқларни бурғилаш, таъмирлаш, табиий газ қазиб чиқариш ҳолатига алоҳида эътибор бериб, Газли ҳудудида қидирув ва излов қудуқларидан 4 та қудуқ қазилиб синов ишларидан сўнг ижобий натижа олиниб, ишлатишга топширилганини эътироф этди.

Йил охиригача 12 та қудуқда ҳам қидирув ва излов-бурғилаш ишларини режалаштиргани, бироқ амалда уларнинг сонини 15 тага етказиш, ўз навбатида ишга қўшиш топшириғи берилди.

Бошқарув раиси Газлидаги объектларда давом этаётган қурилиш-монтаж ишларини бирма-бир ўрганиб, ишни янада жадаллаштириш, куз-қиш мавсумида ишчилар учун қулай шароит яратиш кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, ишчи-ходимлар билан суҳбатда бўлган Бошқарув раиси уларнинг яшаш ва ишлаши учун мавжуд бўлган муаммолар билан қизиқди ва ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар, муаммолар бартараф этилиши бўйича топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92