“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Матбуот хизматининг маълум қилишича, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари 42-сонли қудуқни капитал таъмирладилар ва қудуқ ишга туширилди.
Ушбу қудуқда 1664-1670м оралиғида перфорация ишлари олиб борилди. Ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 210 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 2 тонна газконденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: “Шимолий Бердақ” газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган.