my5

Трамп Олий суд судьяси лавозимига аёл киши номзодини илгари сурмоқда

ДУНЁ 27.09.2020, 18:16
424
Трамп Олий суд судьяси лавозимига аёл киши номзодини илгари сурмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Олий суд судьяси вакант лавозимига ўз номзодининг исмини расман тасдиқлади. Оқ уй раҳбари бу номзод аёл киши бўлишини айтганди. Трамп сўзини устидан чиқди, номзод – 48 ёшли Эми Конни Баррет эканлиги айтилмоқда. Агар сенаторлар Эмини қўллаб-қувватласа, у Қуролли Кучларнинг ҳозирги таркибидаги энг ёш судьяга айланади.

Президентнинг сўзларига кўра, Барретнинг профессионаллиги сабаб ҳар қандай даврада ўз ўрнига ega.Shu пайтда бирор жойда Эмининг обрўсига путур етказадиган гап-сўзлар бўлмаган, шунинг учун Трамп унинг номзодини Сенатда ҳеч қандай тўсиқсиз ва тез орада тасдиқланишига умид қилмоқда. Республикачилар юқори палатада кўпчиликни ташкил қилганлиги сабабли, кузатувчилар номзод тасдиқланишига ишонишмоқда.

Демократлар Трампни ноябрь ойидаги Президентлик сайловларигача ўзига яна бир ҳамфикр қидиришда айблаяпти. Эми Баррет ўзининг анча консерватив қарашлари билан танилган, бу эса демократларнинг аччиқланишига сабаб бўляпти.

Демократларнинг фикрига кўра, судьяни тайинлаш ноябрь ойидаги Президент сайловларидан кейин ҳал қилиниши керак бўлган масала. Чунки президентликка кимни номзоди тасдиқланса, фақат ўша раҳбар судьяликка номзод кўрсатиши мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92