my5

Озарбайжоннинг ҳам бир қатор ҳудудларида ҳарбий ҳолат жорий этилмоқда

ДУНЁ 27.09.2020, 21:09
612
Озарбайжоннинг ҳам бир қатор ҳудудларида ҳарбий ҳолат жорий этилмоқда

Озарбайжон Миллий Мажлиси (парламенти) Тоғли Қорабоғда вазият кескинлашганлиги туфайли бир қатор шаҳарлар ва ҳудудларда ҳарбий ҳолат жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабарига таяниб Спутник ёзди.

Парламент ушбу қарорни навбатдан ташқари йиғилишда қабул қилган. Энди 48 соат ичида уни мамлакат президенти тасдиқлаши лозим.

Комендантлик соатини эълон қилиш Озарбайжон ИИВ зиммасига юклатилди.

Тоғли Қорабоғдаги кескинлик

Тоғли Қорабоғдаги туташув чизиғидаги вазият якшанба, 27 сентябрь куни эрталаб кескинлашди. Тан олинмаган республика Озарбайжон ҳарбийлари унинг ҳудудини, жумладан, пойтахт Степанакертани ўққа тутганини маълум қилинди. Тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.

Боку ва Ереван вазиятни кескинлаштиришда бир-бирини айламоқда. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги арман томони ўт очгани, озарбайжон томони эса ҳужумга қарши жавоб берганини таъкидламоқда. Арманистон Мудофаа вазирлиги Қорабоғ Озарбайжон томонидан ҳаво ва ракета ҳужумига учраганини маълум қилмоқда.

Здание МИД РФ

Аввал хабар берганимиздек, Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғдаги ҳодисалар туфайли мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик жорий этди. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси раҳбарияти ҳам шундай қарор қабул қилган.

Қорабоғ можароси 1988 йилнинг февралида, Тоғли Қорабоғ автоном вилояти ўзининг Озарбайжон ССР таркибидан чиқиши ҳақида эълон қилганида бошланган эди. 1992-1994 йилги қуролланган қарама-қаршилик давомида Озарбайжон Тоғли Қорабоғ ва унга қарашли еттита туман устидан назоратни бой берган. 1992 йилдан буён ЕХҲТнинг (ОБСЕ) Минск гуруҳи доирасида - ҳамраислар - Россия, АҚШ ва Франция бошчилигида можарони тинч йўл билан бартараф этиш бўйича музокаралар ўтказиб келинади. Озарбайжон ўз ҳудуди яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида қаттиқ туриб олган. Арманистон эса тан олинмаган республиканинг манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92