my5

Тошкент вилоятида 70 кишида, Жиззахда эса 11 кишида коронавирус қайд этилди

ЖАМИЯТ 27.09.2020, 23:24
601
Тошкент вилоятида 70 кишида, Жиззахда эса 11 кишида коронавирус қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  маълум қилишича, 2020 йил 27 сентябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 401 (+81) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг  

70 нафари Тошкент вилоятида,  

11 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

 Эътиборли жиҳати, бугун:

Тошкент шаҳрида 339 нафар,  

Тошкент вилоятида 92 нафар,  

Андижон вилоятида 14 нафар,  

Самарқанд вилоятида 13 нафар,  

Фарғона вилоятида 12 нафар,  

Жиззах вилоятида 10 нафар,  

Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,  

Сурхондарё вилоятида ҳам 8 нафар,  

Қашқадарё вилоятида 6 нафар,  

Навоий вилоятида 5 нафар бемор тузалди.  

Шундай қилиб, юртимизда 51 965 (+507) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 977 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° небольшая облачность
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84