my5

Тоғли Қорабоғ можароси: уруш қандай бошланди?

ДУНЁ 29.09.2020, 07:45
1522
Тоғли Қорабоғ можароси: уруш қандай бошланди?

27 сентябрь соат тахминан 06.00 да Арманистон қуролли кучлари йирик миқёсли фитна бошлаб, Озарбайжон армияси эгаллаб турган марраларни ва фронт чизиғи яқинидаги аҳоли пунктларини йирик калибрли ўқли қурол, миномёт тизимлари ва артиллерия қурилмаларидан ўққа тутди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати томонидан берилган маълумотларга асосланган Vesti.az сайтида айтилишича, шиддатли отишма остида қолган Тертер туманининг Гапанли қишлоғи, Агдам туманининг Чирали ва Орта Гервенд қишлоқлари, Физулий туманининг Алханли ва Шукюрбейли қишлоқлари, Жебраил туманининг Жожуг Маржанли қишлоғи аҳолиси орасида ҳалок бўлган ва яраланганлар бўлди. Фуқаролар инфратузилмасига жиддий зарар етказилди

Бунга жавобан Озарбайжон армиясининг олдинги марраларда жойлашган бўлинмалари фитнани бартараф этиб, тинч аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш борасида тегишли чоралар кўрди.

Озарбайжон Президентининг ёрдамчиси, Президент маъмуриятининг ташқи ишлар масалалари бўлими бошлиғи Ҳикмет Гажиевнинг баёнотига кўра, «Юзага келган вазият ва ҳодисаларнинг кейинги ривожи учун жавобгарлик масъулияти тўла-тўкис Арманистоннинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти зиммасига юкланади» – хабар беради 1news.az.

Арманистон қуролли кучлари 1949 йили қабул қилинган Женева конвенцияси талабларига зид равишда фронт яқинидаги аҳоли пунктларини ўққа тутишни ҳамон давом этмоқда.

Тинч аҳолини ўққа тутиш – Арманистон қуролли кучлари жанговар тайёргарлигида кўзда тутилган тактика бўлиб, 1992 йилнинг февралида Хўжайлийда содир этилган геноцидни бунга мисол тариқасида келтириш мумкин.

Халқаро ҳуқуққа мувофиқ, Арманистон армиясининг Озарбайжон Қуролли Кучларига қарашли бўлинмалар эгаллаган марралар ва тинч аҳоли истиқомат қилаётган қишлоқларга қарата ўт очиши Арманистоннинг Озарбайжонга қарши содир этган тажовузкор ҳаракати сифатида эътироф этилади.

Озарбайжон Қуролли Кучлари Арманистоннинг навбатдаги тажовузини бартараф этиш, тинч аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳужумга қарши ҳужум чораларини кўришга мажбур бўлмоқда.

Арманистоннинг янги тажовузкор ҳаракатларга ҳозирлик кўраётганини Озарбайжон жаҳон жамиятига бир неча бор маълум қилиб ўтган эди.

 

Ҳарбий пенсионер, истеъфодаги подполковник

Шокир Долимов

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92