my5

Жаҳонда коронавирус қурбонларининг сони 1 млн дан ошди

ДУНЁ 29.09.2020, 14:10
368
Жаҳонда коронавирус қурбонларининг сони 1 млн дан ошди

Дунё бўйлаб COVID-19 касаллигидан вафот этган беморлар сони 1 млн дан ошди. Вафот этган фуқаролар сони бўйича АҚШ (205 минг киши), Бразилия (142 минг) ва Ҳиндистонга (96 минг) пешқадамлик қилмоқда. Ушбу  маълумотларни Джон Хопкинс университети манбаларига таяниб, Fokus.ua бермоқда.

Энг кўп қурбон АҚШда қайд этилган — 205 мингдан ортиқ инсон вафот этган. Бразилия қурбонлар сони бўйича иккинчи кўрсаткичга — 142 минг, Ҳиндистон учинчи кўрсаткичга (96 минг) эга. Шунингдек, Мексика (76 минг), Буюк Британия (42 минг), Италия (35 минг), Перу (32 минг), Франция (31 минг), Испания (31 минг), Эрон ва Колумбия (ҳар бирида 25 минг нафардан ортиқ қурбон) кўпчилик инсонлар ушбу касалликдан кўз юмди.

Эслатиб ўтамиз, дунёда коронавирус инфекцияси бўйича рўйхатга олинган касаллар сони эса ҳозирда 33 млн дан ошган. COVID-19 дан тузалганлар сони 23 млн дан ошди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92