my5

ИИБ ходимлари Зоминдаги даҳшатли жиноятни ёпишга уринаётганлиги юзасидан расмий баёнот берилди (видео)

ЖАМИЯТ 30.09.2020, 16:36
2193
ИИБ ходимлари Зоминдаги даҳшатли жиноятни ёпишга уринаётганлиги юзасидан расмий баёнот берилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда “Жиззах Зомин туманида даҳшатли жиноят содир бўлган лекин ИИБ ходимлари ишни нега ёпишга уринди?” сарлавҳали видео тарқалди. 

Жиззах вилояти прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 9 июль куни Зомин тумани марказида “Ласетти” русумли автомашина ҳайдовчиси Н.И ҳамда “Нексия” русумли автомашина ҳайдовчиси Х.И.лар ўртасида келишмовчилик юзага келганлиги оқибатида фуқаро Н.И вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳолат юзасидан тайинланган суд тиббий экспертизасининг 2020 йил 5 август кунги хулосасига кўра, марҳум Н.И.нинг ўлим сабаби: бош мия ёпиқ жароҳати, мия пардалари остига ва мия тўқимасига қон қуйилиши оқибатида содир бўлганлиги; тан жароҳатлари: бош мия ёпиқ жароҳати, мия пардалари остига ва мия тўқималарига қон қуйилишлари, пешона соҳаси йиртилган жароҳати, бурун усти шилинмалари, иккала лаб қонталашлари қаттиқ ўтмас предметлар билан етказилган бўлиши, марҳум ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб олган бўлиши мумкинлиги инкор этилмаслиги ва бошқалар кўрсатилган.

Жиноят иши бўйича август ойида “Қайта судга оид тиббиёт экспертизаси” тайинланиб, қайта экспертиза учун мурдадан эксперт текшируви намуналар олиши учун Зомин туманидаги “Ҳўжа-Саид” қабристонига кўмилган марҳум Н.И.нинг мурдаси эксгумация қилиниб, тегишли тергов ҳаракатлари ўтказилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.            

Шунингдек, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатларини тўлиқ, холисона ва ҳар томонлама ўтказиш ва қонуний қарор қабул қилиш ҳақида ёзма кўрсатма берилиб, назоратга олинган, - дейилади баёнотда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° небольшая облачность
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84