АсосийJamiyat

Акмал Бурҳонов Тошкент вилояти бош инфекционисти иши бўйича муносабат билдирди

'Акмал Бурҳонов Тошкент вилояти бош инфекционисти иши бўйича муносабат билдирди'ning rasmi

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов қамоқда сақланаётган Тошкент вилояти бош инфекционист шифокори Гулжаҳон Йўлдошева маълум қилган коррупцион ҳолатларни ўрганиш зарурлигини билдирди. У бу ҳақда Kun.uz маълум қилди. 

«Гулжаҳон Йўлдошеванинг қамоққа олиниши унинг коррупцион ҳолатлар бўйича берган баёнотларига боғлаб, расмий муносабат билдира олмайман. Бунга, албатта, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳуқуқий баҳо бериши керак. Лекин бир нарса айтмоқчиманки, аёлнинг коррупцион ҳолатлар бўйича берган баёнотига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши керак. Унинг ҳам ишини охирига етказиш керак», — дейди у. 

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура томонидан Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қўзғатилган жиноят иши ўрганиб чиқилиб, Чирчиқ шаҳар прокурори томонидан судга тегишли илтимоснома юборилган эди. Натижада суд унга нисбатан қўлланилган “қамоқ эҳтиёт” чорасини “уй қамоғи” эҳтиёт чорасига ўзгартирган эди.  

    Бошқа янгиликлар