my5
Sevimli

Самарқандда коронавирусга чалинганлар 10 баравар камайтириб кўрсатилгани маълум қилинди

ЖАМИЯТ 07.10.2020, 23:23
Теглар: ​Самарқанд, коронавирус
Самарқандда коронавирусга чалинганлар 10 баравар камайтириб кўрсатилгани маълум қилинди

Самарқандда, бунинг ортидан мамлакатда коронавирусга чалинган беморлар статистикаси камайтириб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов маълум қилган.

“COVID-19 статистикаси масаласида мисол келтираман: 5 октябрь 23:30 ҳолатига Самарқанд вилоятида 2160 та қайд этилган, 2017 таси соғайган. Яъни 143 киши касал дейилган. Бизни маълумотимизга кўра, бугунги кунда Самарқандда шифохонада даволанаётган беморлар сони 1155 та. Нима кераги бор 10 баравар камайтиришни?

Балки коррупция эмасдир, буни сабабини ўрганишимиз керак. Яна қайтараман, бу фақат Самарқанд вилояти мисолида. Ҳамма вилоятларда шу аҳвол эканлигини аниқ айта олишим мумкин. Статистикаси ҳам, тўловлар тўлаши ҳам, харидларнинг амалга оширилиши ва энг асосийси, қариндош-уруғчилик масаласини комплекс ўрганмоқчимиз. Ходимлари сифатида яқин қариндошларини ишга олгани масаласи бўйича бирга иш олиб борамиз.

Айниқса харидларда, дори воситалари бўйича кўплаб мурожаатлар бор, ҳаммаси фактлар билан келтирилган. Тендерда ютиб чиқанглар эмас балки бошқа, ўзларига тегишли ташкилотлар билан шартнома тузгани борасидаги ҳолатлар бор. Биз бу бўйича ишларни бошлаб юборганмиз”, дейди агентлик директори.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий, аммо ишончдан чиққан маълумотларига кўра, айни вақтда мамлакатда коронавирусга чалинганлар 59 697 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 56 460 нафари соғайган, 492 киши вафот этган.

 
  

Шарҳлар

Самарқандда "Captiva" ёниб кетди

03.08.2021, 17:38

Жорий йилнинг 3 август куни соат 16:20 ларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган 4-оилавий поликлиника автотураргоҳида тўхтаб турган "Captiva" русумли автомобилнинг двигатель...
Самарқандда "Covid-19" таҳлилини сохталаштирган фуқаро жавобгарликдан қутулиш учун ИИБ ходимига 5 минг доллар пора таклиф қилди

02.08.2021, 17:43

2021 йил 30 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ авфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Тайлоқ тумани марказида ўтказилган тезкор тадбирда, 1990 йилда туғилган, Самарқанд...
Франция ҳукумати коронавирус эпидемиясининг тўртинчи тўлқинини эълон қилди

31.07.2021, 20:59

"Францияда вазият ёмонлашишда давом этмоқда, коронавирус ҳолатларининг кунлик кўпайиши 19 мингдан ортиқ" , дейди ҳукумат вакили Gabriel ATTAL. Бу ҳақда РИА НОВОСТИ хабар қилди.У  бўлиб ўтган...
Самарқандда автобус ағдарилиши оқибатида икки йўловчи вафот этди

31.07.2021, 17:50

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бу ҳақда хабар берди. Маълум бўлишча, жорий йил 31 июль куни соат 01:45 ларда,1983 йилда туғилган ҳайдовчи Э.У. "YUTONG" русумли автобусда...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28.97° ясно
Валюта курси
10635.00
USD -11.98
12612.05
EUR -41.89
145.93
RUB -0.27