my5

Анвар Ғаниевни тўйда биқинига пичоқ тиқишган (видео)

ЖАМИЯТ 11.10.2020, 13:08
5550
Анвар Ғаниевни тўйда биқинига пичоқ тиқишган (видео)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Ғаниев «Дарё» интернет-нашрига  тўйда биқинига ханжар тиқишгани, бу ҳолатни гуруҳидаги йигит кўриб турса-да, кўрмасликка олгани ҳақида гапириб берди.

" - Эски шаҳарда тўй бўлган, ўшанда қўшиқ айтиб турганимда, тўйхонага устоз Хайрулла Лутфуллаев келиб қолдилар. Менда шунақа одат борки, устозлар келиб қолса дарров қўшиқ айтишни тўхтатаман, иложи бўлса устозга чой қуйиб бериб, ёнларида тураман. Энди Хайрулла ака келиб қолганларидан кейин, қўшиқ айтишим ғалати эди, қўшиқ айтишни тўхтатдим.

Ўша вақтда битта бола келди, Мухриддин акани «Қиз бола» деган қўшиғини сўради, «Хўп, устоздан кейин айтамиз» дедим. Кейин бориб бурчакда ўтирдим. Бу 90 йиллардаги гаплар. Столни бурчагида ўтирибман, ҳалиги бола келиб ёнимга ўтирди, ёз куни эди, костюм киймаганман, енги калта кўйлакдаман. Қўлида ханжар. Узун стул, у пайтларда узун стул бўларди, кўрпача боғлаб қўйиларди, тўй ҳовлида бўляпти, ҳовли эса кичкина. Ханжарни ўнг тарафимга жигар томонимга тираб туриб, «Нимага айтмадинг қўшиқни?» деяпти. «Устоз келдилар, ҳозир тугатсинлар, айтиб бераман» дедим. «Нега ҳозир айтмадинг» деб гапга кўнмаяпти. Борган сари ханжарни биқинимга ботиряпти. Нажот излаяпман. Гуруҳимиздаги бир йигит тўғримда ўтирибди, вазиятни билиб турибди, кўриб кўрмасликка олиб, бошқа жойга қараб турибди. Унинг бу иши роса алам қилганди. Секин бориб тўй эгасини айтиб келса бўларди-ку. У эса юзини буриб, кўрмаганга олиб турибди. Нима бўлса бўлади энди, дедим.

Шу пайтда бизни кимдир кўриб қолди, тўй эгаси обрўли киши экан, ханжарли йигитни ёқасидан ушлаб кўчага чиқариб ташлашди.

Лекин ўшанда ханжар биқинимга 2-3 см кирган эди. Аллоҳга шукр қиламан, ўша пайт секингина келиб ханжарни бир суқиб кетиши ҳам мумкин эди, Аллоҳ ўзи асради. Бирга юрган одамларимизнинг ҳам асл юзини кўрганмиз. Ҳаётда шундай вазиятлар ҳам бўларкан" , - деди Анвар Ғаниев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92