АсосийJinoyat

Сирдарёда "газ пули"ни сўраб келган “Тумангаз” ходимининг ўлдирилганлиги юзасидан расмий маълумот берилди

'Сирдарёда "газ пули"ни сўраб келган “Тумангаз” ходимининг ўлдирилганлиги юзасидан расмий маълумот берилди'ning rasmi

Кеча Сирдарё вилояти Сирдарё туманида "газ пули"ни сўраб келган “Тумангаз” ходими 29 ёшли йигит томонидан 19 марта пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий маълумот берди.

Аниқланишича, 09 октябрь соат 18:00 ларда “Сирдарётумангаз” МЧЖ метрология бўлими бошлиғи Ш.Қ. Сирдарё тумани, “Дўстлик” МФЙ, Бодомзор кўчасида яшовчи фуқаро К.Ф.нинг яшаш хонадонига газ истеъмоли учун қарздорликни ундириш мақсадида келган.  

Шу жараёнда улар ўртасида вужудга келган ўзаро жанжал оқибатида дастлаб газ идораси ходими Ш.Қ. пичоқ билан К.Ф.нинг чап кўкрак қафасига бир маротаба урган, сўнгра К.Ф. ундан пичоқни олиб қўйиб Ш.Қ.нинг турли жойларига бир неча маротаба пичоқ уриб тан жароҳатлари етказган. Оқибатда Ш.Қ. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ томонидан К.Ф.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Тергов ҳаракатлари Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинди. 

    Бошқа янгиликлар