my5

"Бош вазир кубоги"ни қўлга киритган Олий суд жамоаси тақдирланди

СПОРТ 16.10.2020, 17:06
275
"Бош вазир кубоги"ни қўлга киритган Олий суд жамоаси тақдирланди

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш учун спортни ҳар томонлама ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Шу жиҳатдан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида оммавий спорт тури — футбол бўйича  “Бош вазир кубоги” мусобақаларнинг ташкил этилганлиги айни муддао бўлди.   

Ушбу турнирнинг бу йилги финал ўйини 12 октябрь куни мамлакатимизнинг бош аренаси – “Миллий” стадионда ташкил этилгани ҳақида аввал хабар бергандик. Ҳал қилувчи баҳсда амалдаги чемпион – Олий суд ҳамда бу йилги мусобақа кашфиётига айланган Ташқи ишлар вазирлиги жамоалари тўқнаш келишди. Учрашувни эса Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг малакали ҳакамлари бошқариб боришди.

Ўйин финал номига хос, кескин курашларга бой ҳамда муросасиз кечди.  Жамоалар майдоннинг ҳар қаричи учун жиддий курашди, бироқ рақиб дарвозасига йўл топиш на у, на бу жамоага насиб этди. Натижада ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди.  

“Омад лотореяси”да омад Олий суд жамоасига насиб этди. Аслида Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси сўнгги, бешинчи зарбани аниқ бажарганда ҳаммаси тамом эди. Лекин ҳал қилувчи зарбада мусобақа дебютантлари адашди ва охир-оқибат кубокни Олий суд жамоаси қўлга киритди.

Шу муносабат билан бугун Олий судда футболчиларни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди катта консультанти Акром АРИПОВ сайтимизга хабар берди.

Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов уларни қутлар экан, бу оммавий спорт турини тизимда бундан кейин ҳам ривожлантириш, жамоанинг машғулот олиб боришлари учун муносиб шароитлар яратиш зарурлиги ҳақида гапирди.  

Сардор АЛИМАРДОНОВ, Олий суд бошқарма бошлиғи: — Мусобақада кўплаб жамоа вакиллари иштирок этишди. Шулар орасида биринчи ўринга эришишнинг ўзи осон кечмади. Иккинчи марта финалда ғалабага эришдик ва "Бош вазир кубоги"ни қўлга киритдик. Ўйлайманки, спорт билан мунтазам шуғулланиш, иш фаолиятимиз самарадорлигининг ошишига, соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тадбирда ғолибларга фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92