my5

Коронавирусдан ўлим хавфини икки карра оширадиган омил аниқланди

ДУНЁ 18.10.2020, 15:49
1955
Коронавирусдан ўлим хавфини икки карра оширадиган омил аниқланди

COVID-19 дан ўлим хавфини буйрак касалликлар икки баравар оширади. Лондон Империал коллежи олимлари шундай хулосага келишди. Бу ҳақда интернет манбаларга таяниб xs.uz хабар берди.

Мутахассислар 10 мартдан 23 июлгача Лондон ва Бирмингемдаги тўртта касалхонада интенсив терапия бўлимларига ётқизилган 372 коронавирусга чалинган беморларнинг маълумотларини ўрганишди. Беморлардан 216 кишида буйрак муаммоси мавжуд бўлган. Улардан 107 киши вафот этди (тахминан 50 фоизи). Буйрак патологияси бўлмаган бошқа 156 бемордан 32 киши (21 фоизи) вафот этди.

Тадқиқотчилар буни вируснинг танага таъсири, ўпка ва буйраклар ўртасидаги «ўзаро боғлиқлик» ва COVID-19 ни даволашда токсик моддаларни қўллаш билан боғлиқ деган хулосага келишди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2.94° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92