АсосийJamiyat

Зангиотада маййитларни олиб кетишда нега муаммо туғилмоқда? Улар нимадан ўлган? (Видео)

'Зангиотада маййитларни олиб кетишда нега муаммо туғилмоқда? Улар нимадан ўлган? (Видео)'ning rasmi

Зангиотадаги касалхона ўликхонасидан маййитларни олиб кетишда муаммо туғилаётгани айланмоқда. Бугун тармоқда  тарқалган ўликхона олдида тўплангани ва вафот этган яқинлари жасадини олиб кетишда бир қатор тўсиқларга йўлиқишаётгани англашилади, деб ёзмоқда xabar.uz. Видео:

Айтилишича, марҳумларнинг ҳақиқатда вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этганлар соатлаб кутишга тўғри келаётир. "Иши юришаётган" тобут ташишга ихтисослашган машиналар ҳам хизмат ҳақини кўтариб олишган:  700 минг сўмдан бошланиб, йўлнинг ўзоқлигига қараб  нарх баландлаб бораверади...

Бундай манзаралар ковиддан вафот этаётганларга оид расмий статистикага нисбатан асосли шубҳа туғдириши аниқ. Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиода соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Абдуҳаким Ҳожибоев Зангиотадаги махсус шифохонада, «кислород давленияси тушиб кетаётгани учун ҳар куни бир нечта одам ўлаётгани»ни айтганидан кейин-ку шубҳалар баттар ошди.

А. Ҳожибоевнинг гапларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги одатдагидек "сип-силлиқ" изоҳ бериш билан чекланди, холос. Унда «кислород давленияси тушиб кетаётгани учун ҳар куни бир нечта одам ўлаётгани»ни хусусида  деярли чурқ этилмайди, дейилади ушбу хабарда.

    Бошқа янгиликлар