АсосийJamiyat

Каттақўрғон тумани ҳокими вафот этди

'Каттақўрғон тумани ҳокими вафот этди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими  Аъзамхон Бахрамов 60 ёшида вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

"Бешафқат ўлим халқпарвар ва фидойи инсон, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими  Аъзамхон Бахрамовни 60 ёшида орамиздан олиб кетди.

 Жанозаси бугун - 2020 йил 19 октябрь куни соат 13.00 да Тошкент шаҳри Юнусобод тумани «Уч қаҳрамон» маҳалласида бўлади", - дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими 36 ёшли, Даулет Аяпбергенович Толибаев, Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев ва унинг ўринбосари Мансур Раҳмонов , Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Баҳромжон Нурматов, Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев, Хонобод шаҳар ҳокими Мусахон Мамадалиевлар вафот этгани хабар қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар