my5

Ўзбекистоннинг иккита ҳудудида 94 нафар киши вирус билан зарарланди. Бир бемор вафот этди

ЖАМИЯТ 20.10.2020, 18:13
320
Ўзбекистоннинг иккита ҳудудида 94 нафар киши вирус билан зарарланди. Бир бемор вафот этди

2020 йил 20 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 831 (+94) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 89 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:  

  • Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,  
  • Андижон вилоятида 12 нафар,  
  • Жиззах вилоятида 13 нафар,  
  • Қашқадарё вилоятида 21 нафар,  
  • Навоий вилоятида 3 нафар,  
  • Наманган вилоятида 16 нафар,  
  • Самарқанд вилоятида 13 нафар,  
  • Сирдарё вилоятида 14 нафар,  
  • Сурхондарё вилоятида 10 нафар,  
  • Фарғона вилоятида 7 нафар,  
  • Хоразм вилоятида 4 нафар,  
  • Тошкент шаҳрида 75 нафар бемор тузалди.

 

Айни пайтда юртимизда 60 910 нафар (+193) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 387 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79