Бугун ижтимоий тармоқларда йўловчини босиб кетган юк машинаси акс этган видео тарқалди.
Ҳодисага Тошкент шаҳар ИИББ аниқлик киритди.
Аниқланишича, 20 октябр куни тахминана соат 10.00 да Сергели тумани Янги Қўйлиқ кўчасида “MAN” русумли юк автомобилини бошқариб борган 37 ёшли Алишер А. чорраҳада светофорнинг рухсат берувчи белгиси ёнганда ҳаракатни бошлаган. Шу онда ўн томондан пиёда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш ниятида юриб келган. Ҳайдовчи транспорт воситасининг “кўр ҳудудида” бўлган пиёдани пайқамасдан уни уриб юборган. Натижада, ҳозирги вақтда шахси аниқланаётган пиёда ЙТҲ оқибатида етган жароҳат сабабли ҳаётдан кўз юмди.
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда, дейилади хабарда.