АсосийJamiyat

Журналист билан бўлган ҳолатдан хавотирдамиз ва вазиятни диққат билан кузатиб борамиз — Алламжонов

'Журналист билан бўлган ҳолатдан хавотирдамиз ва вазиятни диққат билан кузатиб борамиз — Алламжонов'ning rasmi

ИИБ ходимлари фуқарони дўппослашгани ва унинг журналистлигини билгач муомаласини ўзгартиргани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Воқеа Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган. 

Сўнг Пойтахт ИИББ журналистнинг калтаклангани юзасидан расмий муносабат билдирди.

Айни пайтда ушбу ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. Шу билан бир вақтда масъул ташкилотлар лидерлари ҳам бу борада ўз муносабатларини билдиришмоқда. Жумладан Комил Алламжонов телеграмдаги каналида шундай деб ёзмоқда:

"Куни кеча журналист Алишер Рўзиохунов билан бўлиб ўтган ҳолатдан биз хавотирдамиз. Журналист ўз саҳифасида ёзган гаплари рост бўлса, уни ҳақиқатда ҳам ички ишлар ходимлари дубинка билан калтаклаган бўлса, биз ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказиб, масалага ойдинлик киритилишини, айбдорларга нисбатан жазо чораси қўлланилишини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан сўраймиз. Журналист томонидан қонун бузилган тақдирда ҳам унга нисбатан қўл кўтарилиши мумкин эмас. Ва қонун барча учун баробар бўлиши керак. Ушбу ҳолатни биз диққат билан кузатиб борамиз".

    Бошқа янгиликлар