my5

Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдида аҳоли томонидан норозилик уюштирилди

ЖАМИЯТ 27.10.2020, 08:25
Теглар: Видео
1598
Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдида аҳоли томонидан норозилик уюштирилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдида фуқаролар билан юзага келган тартибсизликлар акс этган видеолавҳа тарқалди.

Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

"Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада фуқаролар ўзларининг шахсий мурожаатлари билан вилоят ҳокимлиги биноси олдига норасмий манбаларга ишонган ҳолда, вилоят ҳокими қабули ўтказилаётганини айтиб, ушбу қабулда иштирок этиш мақсадида келганликлари маълум бўлди. Ушбу фуқаролар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаганлиги учун тартибсизлик юзага келган. 

Шу куннинг ўзида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев бошчилигида барча ўринбосарлар томонидан фуқаролар қабули ташкил этилди. Шунингдек, ушбу фуқароларга вилоят ҳокимининг қабули тасдиқланган жадвалга асосан ҳар ойнинг охирги шанба кунида ўтказилиши тушунтирилди.  

Маълумот учун: Мурожаат билан келган аҳолининг мурожаатлари рўйхатга олиниб, ижросини таъминлаш мақсадида тегишлилиги юзасидан мутасадди ташкилотларга юборилди ва назоратга олинди", дейилади расмий муносабатда.

 

Шарҳлар

“Наманганда тадбиркорни урган ва қўлини синдирган ИИБ ходимларига жазо борми?” Тафсилотлар маълум қилинди (видео)

28.10.2020, 17:00

Кеча, 27 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Наманган вилояти Поп туманидаги тадбиркорни урган ва қўлини синдирган ИИБ ходимларига жазо борми?” номи остида тарқатилган видеотасвирлар интернет фойдаланувчиларининг...
Тезкор! Қорақалпоғистонга осмондан қизил шар тушди (видео)

28.10.2020, 12:40

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманининг Қипчоқ дарё овули ҳудудига осмондан ичи бўш шар шаклидаги металл ерга тушди. Бу ҳақдаги хабарлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.Тарқалган видеода гувоҳлик...
Тошкент чорраҳаларига ўрнатилган камераларнинг лицензияси тугади. Уларни ишга тушириш учун янги тизимдан фойдаланиш мумкин (видео)

28.10.2020, 11:56

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари Алексей Хен маълум қилди.Унга кўра, Тошкент шаҳридаги 114 та чорраҳа ва бошқа жойлар камералар...
"Энг қиммат авария": "UzAuto Motors" машиналари ортилган автовоз иштирокидаги ЙТҲ тафсилотлари маълум қилинди (фото ва видео)

28.10.2020, 08:29

Куни кеча ижтимоий тармоқларда янги, енгил автомобилларни олиб кетаётган автовоз аварияга учрагани ҳолати акс этган видео ва суратлар тарқалди.Мазкур ҳодиса 24 октябрь куни Бухоро вилоятидаги...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79