my5
Sevimli

Эртага Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ антициклон киради

ЖАМИЯТ 27.10.2020, 22:56
Теглар: Ўзбекистон, Волгабўйи, Ўзгидромет
Эртага Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ антициклон киради

Эртага республика шимолига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ антициклон кира бошлайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Эртага, 28 октябрда совуқ ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади, ҳарорат фони 8-10 даража пасаяди.

Аксарият вилоятларда кундузги ҳаво ҳарорати 10-13 даража атрофида бўлади. Кучсиз, асосан қор кўринишидаги ёғинлар мамлакатнинг тоғли ва баланд тоғли ҳудудларида кузатилиши мумкин.

Илиқ ва совуқ ҳаво оқимларининг босимлари тафовути республика ҳудуди бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайишига олиб келади.

Совуқ ҳаво оқимининг таъсири 29 октябрда ва 30 октябрда кечаси сақланиб туради, 30 октябрда кундузи антициклон шимоли-шарққа чекина бошлайди ва ҳаво аста-секин исийди.

29 ва 30 октябрь кунлари тунги ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиққача тушади, айрим жойларда ҳавода биринчи аёз кузатилади — ҳарорат 1-2 даража совуқ бўлади. 29 октябрда кундузи 10-13 даража илиқ атрофида бўлади, 30 октябрда эса бироз — 13-16 даражагача исийди. Бу кунларнинг ҳарорати октябрь ойи учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 7-9 даражага паст бўлади.

31 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Эрон томондан иссиқ ҳаво кира бошлайди. Тунги аёз тўхтайди, кундузи эса ҳарорат 18 даража, айрим жойларда ундан ҳам юқори бўлади

 
  

Шарҳлар

Ўзбекистон делегацияси Қобул шаҳрида Афғонистон Mуваққат ҳукумати билан музокара ўтказди

30.11.2021, 22:49

2021 йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Кобул шаҳрига ташриф буюриб, Афғонистон Муваққат ҳукумати вакиллари...
Ўзбекистонлик спортчи жаҳон чемпионати финалига йўл олди

16.11.2021, 22:01

БААнинг Дубай шаҳрида карате бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.Ушбу нуфузли мусобақада сайёрамизнинг беш қитъасидаги 104та давлатдан жами 983 нафар спортчи ғолиблик...
Бокс: Ўсмирларимиз халқаро мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

10.11.2021, 18:23

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада иштирок этишди.  Мусобақада Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 108 нафар боксчи иштирок этди. Қувонарлиси,...
Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

09.11.2021, 08:03

Ўзгидромет бугунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бази жоиларда ёмғир ёғади....
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси