Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманининг Қипчоқ дарё овули ҳудудига осмондан ичи бўш шар шаклидаги металл ерга тушди. Бу ҳақдаги хабарлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Тарқалган видеода гувоҳлик берган аёлнинг сўзларига кўра, шар икки томонидан қавариқ белгили ва иссиқ бўлган. У осмондан тушганда атрофда юруғлик пайдо бўлган.
Ушбу хабарларга аниқлик киритиш мақсадида "yuz.uz" Мўйноқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бошлиғи Дариға Аблаева билан телефон орқали боғланган. Аблаевага кўра, у воқеа жойига бориб, гувоҳлар билан гаплашган.
Мўйноқлик Феруза Карамуллаеванинг сўзларига кўра, шар кўринишидаги жисмнинг бир томони бироз ўйилган. Феруза опа болаларига шарни расмга олишни сўраган. Кейин бу суратларни интернет тармоғига тарқатган.
Воқеага гувоҳ «Осмонда ниманингдир қаттиқ ёрилган озови эшитилди. Бу 3-4 марта содир бўлди. Сўнг осмонга қараб турдим. Бир пайт номаълум жисм катта тезликда учиб келиб ерга урилди. Бирдан яқинлашишга қўрқиб, 10 дақиқа вақт ўтгандан кейин бориб ушлаб кўрсам, ҳали иссиқ экан», деган.
Мўйноққа тушган шарнинг нима экани соҳа мутахассислари томонидан ўрганилиши кутилмоқда.
23.03.2021, 11:12
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида ярим-ялонғоч ҳолатда сумалак қилаётган аёллар видеоси тарқалди.Бугун эса ижтимоий тармоқларда аёлларнинг узр сўраб чиққани акс этган видео ҳам пайдо...13.02.2021, 15:00
Ижтимоий тармоқларда “Фарғонада дамасчилар ва таксичилар уришиб кетди” сарлавҳали видеолавҳа тарқалган эди. Шундан сўнг мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари ўтказишга...13.02.2021, 14:40
Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган «Истиқлол» мажмуаси бўйича танлов эълон қилган эди. Унга кўра мажмуани барпо этиш жойи сифатида...10.02.2021, 12:07
7 февраль куни ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари томонидан ножўя сўзлар айтиб, китобни отганлиги акс этган видеотасвир тарқалди.Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан мазкур ҳолат ўрганилди,...