my5

Россия учун жасадлар ҳам қимматга тушмоқда

ДУНЁ 28.10.2020, 20:57
Теглар: Россия, COVID-19
1301
Россия учун жасадлар ҳам қимматга тушмоқда

Россия учун жасадлар ҳам қимматга тушмоқда дея ёзмоқда platforma.uz 

COVID-19 ва унинг асоратлари барча иссиқ жон ҳаётига таҳдид солаётгани камдек, энди бу ўлат бир қатор давлатларда ўликлар масаласида ҳам муаммоларни юзага келтиряпти.

Қаранг, ҳозир Россиядаги касалхоналар ўликхоналарида жасадлар тўпланиб қоляпти. Ижтимоий тармоқларда бир-бирининг устига тахланган қора қоплар туширилган видео ва фотосуратлар мунтазам пайдо бўляпти.

Би-би-сининг ёзишича, бу нохуш ҳолатга коронавирус туфайли ўликхоналарда аутопсия - ўликни ёриб кўриш учун жасадлар тўпланаётгани, ўликхоналар эса бу юмушга улгурмаётгани сабаб бўлмоқда.

Касалхоналар ҳар бир коронавирус касалига аутопсия қилиши шарт, бу патолог анатомлар ишини кўпайтиради ва жасадлар йиғилиб қолишига сабаб бўлади.

Масалан, Кузбасс соғлиқни сақлаш вазирлиги видеонинг ҳақиқийлигини ва COVID-19 туфайли ҳақиқатан ҳам ўлимлар кўпайганини тасдиқлади ва "бу ҳолатлар расмий статистикага киритилган", деб таъкидлади.

Худди шундай ҳолат Барнаулда ҳам содир бўлган: коронавирус билан касалланганларни даволаш учун қайта мослаштирилган 12-сонли касалхонада ўлган беморларнинг жасадлари аутопсияни кутиб, тўпланиб қолган. 

Олтой ўлкаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятни кунига "сезиларли даражада кўпайган" ўлим сони, шунингдек, қариндошлар уларни олиб кетишга шошмаётгани билан изоҳлади. Расмий маълумотларга кўра, минтақада бутун эпидемия давомида 309 киши коронавирусдан вафот этган.

Муассасада жасадларнинг тўпланиши коронавирусдан 100% ўлим ҳолатларида анатомик текширув ўтказиш зарурлиги билан изоҳланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тан олишича, касалхонада патолог анатомларнинг етишмаслиги сабабли, ҳар бир шифокорнинг иш ҳажми сезиларли даражада ошган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, жасадларнинг касалхоналарда тўпланиши билан боғлиқ вазиятни фақат совутиш камераларининг майдонини кўпайтириш йўли билан ҳал қилиш мумкин.

 

 

Шарҳлар

Covid-19ни енгишга ёрдам берувчи витаминлар номи маълум қилинди

26.11.2020, 07:30

Мазкур витамин ва микроэлементлар коронавирусни енгишда ўрни бор экани тасдиқланган. Яъни витамин Д3, цинк етишмовчилиги кузатилганларда касаллик зудлик билан ривожланиши ва оғир даражада ўтишини келтириб...
Хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни Россияга жўнатиш ишлари давом этмоқда

23.11.2020, 01:16

Бугунги кунда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишлаш учун чет элга кетишига ёрдам бериш, кетишидан олдин касб-ҳунар ва чет тилларини ўргатиш,...
Арманистон худудида Россия вертолёти Озарбайжон томонидан уриб туширилди

10.11.2020, 12:36

Озарбайжон вертолётнинг уриб туширилиши бахтсиз ҳодиса бўлганлигини ва Россияга йўналтирилмаганлигини таъкидлади, шунингдек, фожиа муносабати билан Россиядан узр сўраб, тегишли миқдорда товон тўлашга тайёрлигини билдирди.Верталётда ичида...
Пашинян Қорабоғга Россия тинчликпарварларининг киритилишини энг самарали йўл деб атади

08.11.2020, 13:56

Қорабоғ низоси ҳудудига бошқа мамлакатлардан эмас, Россиядан тинчликпарварларнинг киритилиши энг самаралиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Германиянинг ARD телеканалига берган интервьюсида...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79