my5

Самарқандда 44 ёшли хотин 12 нафар аёлдан паспортларини тортиб олиб, 2018 йилдан буён фохишаликка мажбурлаб келгани аниқланди

ЖИНОЯТ 29.10.2020, 12:36
1135
Самарқандда 44 ёшли хотин 12 нафар аёлдан паспортларини тортиб олиб, 2018 йилдан буён фохишаликка мажбурлаб келгани аниқланди

12 нафар фуқародан паспортини олиб қўйиб, фохишаликка мажбур қилган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ хузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Ушбу жиноий хатти-ҳаракатлар 2018 йилнинг август ойидан жорий йилнинг октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида содир бўлган. Жумладан 44 ёшли О.К. исмли аёл Самарқанд шаҳрида жойлашган уйларнинг бирида К.У., Р.Э., А.А., К.А., М.Ф., Л.М., М.Ш., Г.М., М.Р., Ҳ.С., Д.Р. ва З.Б., ларга ижарага бошпана беришни ваъда қилиб, уларнинг фуқаролик паспортларини олиб қўйган.

Кейин бу қизларни тунги вақтда Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчаси ва бошқа жойларида фоҳишалик билан шуғулланишларига мажбурлаган. Аниқланишича, аёл уларни зўрлик билан ишлатиб, ҳар биридан кунлик 200.000 сўмдан 500.000 сўмгача пулларни топиш мақсадида фойдаланган ва ушбу йўл билан топилган пулларни ўзида сақлаб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан О.К., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “Б” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида юқоридаги шахсларнинг фуқаролик паспортлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда О.К., жиноят иши доирасида ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “Б,и” бандлари билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси танланган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79