АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади

'Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан 30 октябрь куни Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Тадбир кун тартибидан коронавирус пандемияси оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш ва халқаро шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий сиёсатнинг энг долзарб масалалари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига тўхталиб ўтади.

Форум ишида Ўзбекистон ва Жанубий Корея етакчилари билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Мўғулистон президентлари ва бошқалар иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар