my5

"Аввалгиларнинг ҳеч бирига ўхшамайди". Коронавируснинг янги тури тарқалмоқда: 20A.EU1

ДУНЁ 29.10.2020, 20:20
2856
"Аввалгиларнинг ҳеч бирига ўхшамайди". Коронавируснинг янги тури тарқалмоқда: 20A.EU1

Олимлар коронавируснинг Европадаги янги туридан огоҳлантирдилар, дея ёзмоқда ria.ru

Испания ва Швейцариядан келган халқаро олимлар гуруҳи биринчи марта испаниялик ишчиларда ёзнинг бошида аниқланган коронавирус тури Европада тез тарқалиб кетганлигини хабар қилди. 

Ушбу турдаги COVID-19 июнь ойида Испанияда кашф этилганлиги, шу пайтдан бошлаб у Швейцарияда (40%), Ирландияда (60%) ва Буюк Британияда (ўнта ҳолатдан саккиздан кўпроғи) аниқланиши бошланган. Бундан ташқари, у Норвегия, Латвия, Голландия ва Францияда ҳам кенг тарқалган. Гонконг ва Янги Зеландияда ҳам аниқланган. SARS-CoV-2нинг 20A.EU1 деб номланган тури Европада мисли кўрилмаган даражада тарқалаётгани қайд этилган. Бундан ташқари, тадқиқот гуруҳи 20A.EU1 нинг бошоқ оқсилида вируснинг инсон ҳужайраларига кириши учун ишлатадиган ўзига хос мутациясига эга ёки йўқлигини аниқлаш устида ишламоқда.

Базел Университетининг тадқиқот раҳбари ва генетиги Эмма Ходкрофт  Financial Times газетасига тушунтириб беришича, у илгари шу каби динамикага эга бўлган коронавируснинг турини кўрмаган. Бироқ, унинг таъкидлашича, ушбу коронавируснинг тез тарқалиши мутация билан боғлиқлиги ҳақида ҳали бирон бир далил йўқ. Ҳодкрофтнинг сўзларига кўра, 20A.EU1 илгари дуч келган SARS-CoV-2 версияларининг ҳеч бирига ўхшамайди.

"20A.EU1 тарқалишидан кўриниб турибдики, бу ёзда янада тарқалишини тўхтатиш учун чоралар кўпинча етарли эмас эди", деб тушунтирган у.

Олимлар, шунингдек, дам олувчиларнинг "хавфли хатти-ҳаракатлари" ушбу вируснинг яна бир турини тарқалишига олиб келди деган хулосага келишди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79