АсосийJamiyat

19:30 ҳолатига кўра, Туркиядаги кучли зилзилада ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар қайд этилмади — ТИВ

'19:30 ҳолатига кўра, Туркиядаги кучли зилзилада ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар қайд этилмади — ТИВ'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига биноан, Тошкент вақти билан соат 19.30 ҳолатига кўра Туркиянинг ғарбий қисмида 2020 йил 30 октябрда содир бўлган кучли зилзила натижасида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар бермоқда.

"Мамлакатимизнинг Анқарада шаҳридаги Элчихона ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Измир вилоятининг Тезкор штаби билан доимий алоқа ўрнатган.

Жароҳат олган ҳамюртларимиз тўғрисида маълумот аниқланганда,  зарур ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилшингизни сўраймиз (тел.: +90 212-323-20-36/37)", дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, бугун Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила ҳсодир бўлди

    Бошқа янгиликлар