my5
Sevimli

Белоруссиялик жангчи Андрей Орловский UFC рекордини ўрнатди

Рекорд 08.11.2020, 20:19
Белоруссиялик жангчи Андрей Орловский UFC рекордини ўрнатди

Белоруссиялик жангчи Андрей Орловский бугун UFC рекордини ўрнатди. Бу ҳақда sport.rambler.ru хабар берди.

Спортчи оғир вазн тоифасида беллашувга чиқиб, собиқ UFC камари соҳиби Андрей Орловский Таннер Босерни мағлуб этди.

Бу унинг 19 ғалабаси бўлди. Арбитрлар бир овоздан 41 ёшли Орловскийни 29:28 ҳисоби билан ғолиб деб топишди.

Шу тариқа, Андрей оғир вазн тоифасида энг кўп ғалабага эришган UFC жангчисига айланди. Шунингдек, у вазнидан қатий назар энг кўп ғалаба қозонган жангчилар рўйхатида бешинчи ўринга кўтарилиб олди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси