Му5
50

ОТА ВА ҚИЗНИНГ ХАЙРЛИ ИШЛАРИ

Рекорд 15.12.2017, 15:55
7610
ОТА ВА ҚИЗНИНГ ХАЙРЛИ ИШЛАРИ

Бир куни Ли Бэк ва унинг қизи Амели таваллуд кунларини ўзгача нишонлашга қарор қилишди. Шовқин-суронли зиёфат ўрнига кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ишга қўл уришди.

Қандай иш экан, дейсизми? Ота-бола йил давомида 39 та хайрли ишни амалга оширишди. Нега айнан ўттиз тўққизта?Чунки ота 32 ёшни қаршилади, қизалоқ эса 7 га тўлди.

Ота ва қиз Бэклар она шаҳарлари Оксфорд (Буюк Британия)да истиқомат қиладиган одамларга ёрдам қўлини чўзиб, шунчаки “раҳмат” айтишмоқчи бўлишган.

Марҳамат, бу хайрли ишларнинг баъзи бирлари билан танишинг.

Икковлон:

Полициячи ва ўт ўчирувчиларга шоколад олиб келишди;

кир ювадиган хонада улардан сўнг келадиганларга пул ва “Бепул шоколад! Эзгулик тантанасидан баҳра олинг! Эҳтимол, сиз ҳам бирон кимса учун савоб иш қиларсиз? Кўришгунча!” деб ёзилган мактубча қолдиришди;

маҳаллий болалар кутубхонасига бир қанча китоблар топширишди;

ўткинчиларга “Омад!” деб битилган лоторея чипталарини тарқатишди;

хиёбондаги ташландиқ лаш-лушларни йиғишди;

атроф-муҳитни асраб-авайлаш жамғармасига хайр-эҳсон қилишди;

муҳтожларга эски кийимларни ҳадя этишди;

Амели мактабга турли-туман қаламлар олиб келиб, синфдошларига тарқатди;

кейинроқ болакайлар топиб олиши учун хиёбонга ўйинчоқ динозаврларни яшириб қўйишди;

телефон будкасида нотаниш одам учун шоколад билан ақча қолдиришди.

Одамлар сувга танга ташлаб, ният қилишлари учун ақча қолдириш ғоясидан Амелининг боши кўкка етган бўлса, Ли учун савоб ишларининг энг муҳими ва ёқимлиси — қачонлардир бувисига ғамхўрлик кўрсатган докторлар ҳамда ҳамширалар ишлайдиган шифохонага бориб, уларнинг боғига кўркам, манзарали ўсимлик совға қилиш бўлди.

Ота ва қиз келгусида савоб ишларни давом эттириш ниятида.

Бу отанинг тарбия усули кўпчиликка ўрнак бўлса, ажабмас. Ҳақиқатан ҳам дунёни гўзал ва ёрқин рангларда кўрадиган бўлиб улғайиши учун фарзандларни мана шундай руҳда тарбиялаш лозим.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
rightuz