my5

«mGovAward» танлови ғолиблари аниқланди

СПОРТ 12.11.2020, 06:48
Теглар: mGovAward» танлови
438
«mGovAward» танлови ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган энг яхши давлат мобил иловаси ишлаб чиқиш бўйича «mGovAward» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.  дея хабар берди

Инвестициялар ва ташқи савдо, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, IT Park ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Давлат ишлари вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган танловга жами 260 мурожаат қабул қилинди. Тақдим этилган ишлардан 97 таси саралаб олинди. Финал босқичида иштирок этиш учун таълим, соғлиқни сақлаш, туризм ва бизнесни ривожлантириш соҳаларида мобил иловалар ишлаб чиққан 7 жамоа вакиллари танлаб олинди.

Сараланган лойиҳалардан бири, идрок этиш билан боғлиқ муаммолар инобатга олинган ҳолда, имконияти чекланган одамларга ёрдам бериш учун яратилган "Sahiya" иловаси "machinelearning" (ML) ва сунъий ақл билан ишлайдиган тизимга асосланган илова-дастурдан иборат.

Инглиз тилини ўрганиш учун видеодарслик ва тестни юклашга мўлжалланган, масофавий таълимда қўлланадиган "Roboteach" иловаси эса мактаб ўқувчилари, талабалар ва бошқа қизиқувчиларга уйдан туриб тил ўрганиш, зарур ўқув материаллари ёки интерфаол дарслардан фойдаланиш имконини беради.

Мусобақанинг якуний босқичига Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжоларига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун мўлжалланган "Imam Bukhari" мобил иловаси муаллифлари ҳам йўлланма олган.

Мазкур ўзига хос илова муайян шаҳардаги барча зиёратгоҳлар манзили ва ушбу манзилларга бориш йўлини кўрсатади. Шунингдек, яқин меҳмонхона, овқатланиш шохобчалари жойлашувини аниқлаш имконини тақдим этади. Бунда GPS-навигация орқали саёҳатчи қийналмай тўғри йўлни топади.

Овоз бериш натижасида "Roboteach" иловасини яратган жамоа ғолиб, деб топилди. Иккинчи ўринни "Imam Bukhari" лойиҳаси эгаллади. Учинчи ўрин эса имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлашга қаратилган "Sahiya" иловаси дастурчиларига насиб этди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79