АсосийJamiyat

Жамоатчилик фикри таъсирида бир ташкилот "Trailblazer"дан воз кечди, бироқ яна бир ҳокимлик "EQUINOX EQUINOX-AT" сотиб олгани маълум бўлди

'Жамоатчилик фикри таъсирида бир ташкилот "Trailblazer"дан воз кечди, бироқ яна бир ҳокимлик "EQUINOX EQUINOX-AT" сотиб олгани маълум бўлди'ning rasmi

Куни кеча, Davletov.uz телеграм каналида Давлат активларини бошкариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан Trailblazer автомобили харид қилингани ҳақида хабар тарқатилди.

Шундан сўнг, Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати мазкур ахборотга жавобан қуйидагиларни маълум қилди.  

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси жорий йил 2 ноябрь куни давлат харидлари сайтига Қорақалпоғистоннинг ҳудуд шароитларида фойдаланиш мақсадида автомобилнинг йўл танламас тури бўлган Trailblazer автомобилини харид қилиш бўйича эълон берган ва жорий йил 9 ноябрга қадар пул ўтказиш шарти билан шартнома тузилган.

Лекин, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқда кенг жамоатчилик томонидан билдирилаётган турли фикрлар инобатга олинган ҳолда агентлик томонидан ушбу хариддан воз кечилган ва автомобил сотиб олинмаган, дейилади хабарда. 

Шунингдек, 3 кун олдин Қораўзак туман ҳокимлиги ҳам 349 миллион сўмга "EQUINOX EQUINOX-AT" автомашинасини харид қилибди, дея ёзди Зафарбек Солижонов.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда айрим мансабдор шахслар томонидан бугунги мураккаб пандемия шароитга қарамай захира бюджетидаги маблағларни  қимматбаҳо авторанспорт воситаларига сарфлаётганлиги кескин танқид қилинмоқда.

Хусусан, Паркент тумани ҳокимлиги захира бюджетидан 269 млн сўм ажратиб, 260 млн сўмга "Каптива" русумли автомобил харид қилгани,  Зарбдор ҳокими Зафар Рўзиев Captiva хизмат машинаси бўла туриб, 370 миллион сўмга Trailblazer сотиб олгани муҳокамаларга сабаб бўлди.

Бунга муносабат билдирган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раиси Акмал Бурхоновга кўра, Ўзбекистонда ҳокимлар хизмат автомобилларининг максимал нархи белгилаб берилиши кутилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар