Бугун тонгда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC турнири бўлиб ўтди.
Ташкилотчилар 10 та жанг орасидан энг яхшиларини аниқлаб, бонус соҳибларини эълон қилишди.
Оқшомнинг энг яхши жанги сифатида икки тажрибали жангчи - бразилиялик 36 ёшли Рафаэль дос Аньос ва америкалик 35 яшар Пол Фельдер жанги эътироф этилди. Ушбу беллашувда Аньос очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди.
Ҳар икки жангчига аввалдан кафолатланган гонорарлардан ташқари бонус сифатида яна 50 000 АҚШ долларидан мукофот пули тақдим этилди.
Яна иккита бонус рақибини 30-сониядаёқ нокаутга учратган Хаос Уильямс ҳамда иккинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонган Шон Стриклендга топшириладиган бўлди.