АсосийJamiyat

Бюджет маблағларидан қимматбаҳо автомобиллар сотиб олган давлат бошқаруви органлари номи эълон қилинди

'Бюджет маблағларидан қимматбаҳо автомобиллар сотиб олган давлат бошқаруви органлари номи эълон қилинди'ning rasmi

Улар ҳақида  Davletov.uz телеграм каналида  маълумот берилди. 

Қуйида улар билан танишиш мумкин:

  • Жиззах вилояти молия бошқармаси 311 млн сўмга малибу харид қилган;

 

  • Қашқдарё вилояти молия бошқармаси 349 млн сўмга EQUINOX харид қилган;

 

  • Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокимлиги 398 млн сўмга Trailblazer LTZ-AT харид қилган;

 

  • Андижон вилояти ҳокимлиги ноябрь ойи бошида 325 млн сўмга малибу харид қилган.

 

Андижон вилояти ҳокимлиги 2019 йил октябрида ҳам 278 млн сўмга битта малибу олган. Худди шу йили 903 млн сўмга Toyota Prado сотиб олгани ҳақида лот жойлаштирилган. Лекин порталда бошқа шартнома жойлаштирилган. Яна “Ўзсаноатэкспорт” АЖ орқали эса Германиянинг Daimler AG компаниясидан 671 млн сўмга автоулов харид қилгани ҳақида маълумотлар бор. Қанақа автоуловлиги кўрсатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан Trailblazer автомобили харид қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар