my5

Шавкат Мирзиёев ўзини ташвишга солаётган масалани айтди

ЖАМИЯТ 17.11.2020, 19:12
1668
Шавкат Мирзиёев ўзини ташвишга солаётган масалани айтди

Аввал хабар қилганимиздек, айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев суд қарорлари ижросини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

Маълумки, таълим-тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш борасида қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди, ушбу икки масалада яқинда алоҳида видеоселектор йиғилишлари ўтказилди.

- Мени мазкур фармон ва қарорларнинг жойлардаги ижроси, бу борада ҳокимлар қандай иш ташкил этаётгани ташвишга соляпти. Бугун ҳокимлар замонавий фикрлайдиган ва фидойи, жонкуяр халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларини ўз ёнига олиб иш кўрмас экан, амалий натижага эриша олмайди, - дея таъкидлади Президент Шавкат Мирзиёев.

Шундан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари мазкур йўналишлардаги ислоҳотларни амалга оширишда қуйи бўғин раҳбарларига шахсий намуна кўрсатиб, ҳафтада икки марта мактаблар ва тиббиёт муассасалари бўйича берилган топшириқлар ижроси билан шуғулланиши кераклиги қайд этилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35