Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи мактаб ўқувчиси қизлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Ғиждувон туманидаги 57-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Феруза Шарипова анчадан буён спортнинг бокс тури билан шуғулланади. Ушбу турда ўтган мусобақаларнинг доимий иштирокчиси.
11-15 ноябрь кунлари у бокс бўйича қизлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этди. 50 килограм вазн тоифасида кечган беллашувлар жараёнида ўз маҳоратини намойиш этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва "Ўзбекистон чемпиони", деган номга сазовор бўлди.
Феруза ўзи эришган бу муваффақиятлари ортида онаси Нилуфар Шерова, отаси Отабек Жумаев, устозлари Фаррух Жўраев ва Фурқат Казаковларнинг эътибори, меҳнатлари мужассам эканлигини миннатдорона эътироф этди.