АсосийIqtisodiyot

Россия футболидаги инқироз бизнинг бошимизга ҳам тушадими?

'Россия футболидаги инқироз бизнинг бошимизга ҳам тушадими?'ning rasmi

Россия футболидаги инқироз бизнинг бошимизга ҳам тушадими? Бу кетишда - бўлиши мумкин...

Кеча Россия термаси Сербияга 5:0 ҳисобида ютқазиб қўйди. 16 йилдаги энг ёмон натижа. Майли бу уларнинг муаммоси. Ўзбекистончи?

Бизнинг футбол ҳам тахминан шунақа - русларникига ўхшайди. Бир кун ундоқ бир кун бундоқ. Бизда футболга бўлган муносабат ҳам деярли русларникидек. Серблар, хорватлар, испанлар футболга бошқача қарашади. Ўзбеклардақа эмас.

Ўзбекистон БААга кетиб, иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди ва иккитасида ҳам мағлубиятга учради. Тўғри, легионерларсиз. Айтиб қўя қолайлик, агар Аҳмедов ёки Шомуродов бўлганда ҳам ютқазарди, ишонаверинг.

Терманинг "таги" бормикан? Бу саволни Абрамовга бериш керак!

Кимларни жалб қиляпти такибга? Ўз клубида бир ишни қойиллата олмаётганлар билан тўлиб кетмаяптими терма жамоамиз?

Яхшилаб хулоса қилайлик. Россияку, аҳволини қийинлаштириб юборди. Агар биз ҳам шу кетишда кетсак - уларнинг ортидан борамиз.

Кимлар кетди БААга? Қайси пуллар ҳисобидан? 

    Бошқа янгиликлар