my5

Фоҳишалик билан шуғулланувчи гуруҳни интернетда реклама қилувчи 32 ёшли эркак қўлга олинди

ЖИНОЯТ 19.11.2020, 19:50
898
Фоҳишалик билан шуғулланувчи гуруҳни интернетда реклама қилувчи 32 ёшли эркак қўлга олинди

Сал аввал «Тошкентда олти йилдан буён фоҳишалик билан шуғулланувчи йирик уюшган гуруҳ аъзолари қўлга олинган»и ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Тошкент вилояти ИИББ Терроризм ва диний экстримизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ушбу жиноий гуруҳнинг яна бир фаол аъзоси кеча, 18 ноябрь куни қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар қилди.

Тезкор ходимлар томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида, ўзини «Рома» деб таништирувчи ушбу шахс – 1988 йилда туғилган Яшнобод туманида яшовчи Т.М. эканлиги, фоҳишахона сақлаш, қўшмачилик қилиш ва одам савдоси каби жиноий фаолият билан шуғулланувчи гуруҳнинг фаол аъзосилиги аниқланган.

Шунингдек, суруштирув давомида у моддий (ҳар бир эълон учун 50 дан 500 АҚШ долларигача) даромад эвазига, жинсий хизмат кўрсатувчи фоҳишаларнинг массаж ва интим хизмати эълонларини, бир қатор ёшлар орасида оммалашган сайтлар (“uzpopka.com”, “chpok.uz” ҳамда “Массажистки Ташкента”), шунингдек, телеграм, инстаграм, тик ток ва ижтимоий тармоқларга мунтазам равишда жойлаб келганлиги аниқланган ва унинг яшаш хонадони тинтувдан ўтказилган.

Титув давомида:

  • 29 014 АҚШ доллари;
  • 4.880.000 сўм пул;
  • 10 дона пластик карточкалар;
  • 2 дона чегирма пластик карточкалари;
  • 4 дона хорижий давлатларнинг ишлатилмаган ва 2 дона ишлатилган SIM-карталар;
  • 2 дона электрон хотира (флеш карта);
  • 3 дона “Redmi” русумли телефон аппарати;
  • 1 дона “HP” ноутбук ва бошқа ноқонуний буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35