my5

"Андижонлик қайси иплос менга бир сўм бериб қўйган?" Шуҳрат Абдураҳмоновнинг учинчи аудиоси тарқалди (аудио)

ЖАМИЯТ 20.11.2020, 08:33
1716
"Андижонлик қайси иплос менга бир сўм бериб қўйган?" Шуҳрат Абдураҳмоновнинг учинчи аудиоси тарқалди (аудио)

Яқин бир ҳафта ичида Анджион вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновга тегишли бўлгани айтилаётган аудиолар кетма-кет тарқаляпти. Хусусан, куни кеча ҳокимнинг йиғилишда айтилган гаплари акс этган учинчи аудио ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда ҳоким вилоятни ривожлантириш, обод қилиш юзасидан гапириб, бу борадаги ишларни қўшни Наманган ва Фарғона вилоятларидаги ҳолатлар билан солиштирган. Жумладан, Алишер Усмонов Намангандаги туманларни обод қилиш учун 50 миллион доллар ажратганини айтар экан:

"Aндижонлик қайси ифлос менга бир сўм пулини бериб қўйяпти? Наманганда 50 миллион долларга у нима қиляптию, бир сўм пули йўқ Aндижон нима қиляпти? Солиштириб кўр. Бутун республика келди Наманганга. Ҳаммаси келишиб тайёр пулни ея олмаяпти", — деган Aндижон вилояти ҳокими. 

Шунингдек:

"Бир-иккита сассиқ, ҳамманг ҳар ёқдан келгансан. Aйт сенларам. Шармандамисан? Виждонинг борми, ориятинг борми? Менга эмас Aндижон. Ҳей ифлос, нима деяпсан Aндижонни? Хоҳласанг, беш-олтитанг автобусга ўтиргиниб, бор, ўтиб кел Фарғонага, Наманганга... Ташкилотларига бор. Мен нимадан қолиб кетаётган эканман Aндижонда..." - деган гаплар ҳам айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ш.Абдураҳмоновнинг тарқалган биринчи аудиосида ҳоким журналистларга нисбатан муносабатини билдирган ва қабулига келган уч аёлни "тиқиб қўйганини" айтган. Сал ўтиб, вилоят ҳокимлиги аудио ҳақиқатдан ҳам ҳокимга тегишли эканини маълум қилиб, аёлларнинг "тиқиб қўйилгани" ҳолатига тушунтириш берилмаган эди. Ундан кейин терқалган иккинчи аудио вилоят раҳбарининг тадбиркорлар билан муносабати ҳақида  тасаввур беради. Яъни Ш. Абдураҳмонов ким Бош вазирга мурожаат қилса, барибир ўзига келиши, мабодо, бирор шикоят Тошкент орқали келса, (мурожааатчининг) кетига (ҳоким шу сўзнинг қўпол муқобилини ишлатади) тепишини таъкидлайди.

Мавзуга оид:

Биз шундоқ ҳам биламиз: сизлар «зўр»сизлар — Кушербаев аудиоси тарқалган Андижон ҳокимига

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35