my5

Ҳудудларни ривожлантириш бўйича тобора янги марралар белгиланмоқда

СИЁСАТ 20.11.2020, 11:45
261
Ҳудудларни ривожлантириш бўйича тобора янги марралар белгиланмоқда

Аввал хабар берилганидек, бугун, 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Ялпи мажлисда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Парламент юқори палатаси Раиси Танзила Нарбаева ўз кириш сўзида бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда бошланган тизимли ислоҳотлар изчиллик билан давом этаётганига урғу берди.

– Яқинда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирларига оид Фармони том маънода Учинчи Ренессанс пойдеворига асос солди, – деди Сенат Раиси Т.Нарбаева. – Ҳудудларни ривожлантириш бўйича тобора янги марралар белгиланмоқда.

Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасини келгуси уч йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларига доир яқинда қабул қилинган қарори қорақалпоқ диёрининг равнақига хизмат қилиши шубҳасиз. Хусусан, Қарор билан ҳудуд аҳолисининг ҳаёт даражасини кўтариш, республика иқтисодиётини, ижтимоий соҳаларни ва инфратузилмани  ривожлантириш, экологик вазиятни яхшилаш мақсадларига 21 трлн. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилгани Қорақалпоғистон тарихида бўлмаган янгиликдир.

Шунингдек, яқинда Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, ҳудуд аҳолисининг турмуш фаровонлигини ошириш борасида белгилаб берилган вазифалар ҳам тез фурсатларда ўзининг амалий натижаларини бера бошлайди.

Яна бир жиҳат. Давлатимиз раҳбари, қайси соҳа, тармоқ ёки ҳудудни ривожлантириш масалаларига тўхталмасин, албатта, халқ вакиллари – депутатлар ва сенаторларни фаолликка чақириб, катта ишонч билдирмоқдалар. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилиши белгиланган кенг кўламли бунёдкорлик ишларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан қатъий парламент назоратини ўрнатишни бевосита Сенатга ишониб топширганлари ҳам халқ вакилларига бўлган ишончнинг нечоғлик юксак эканлигини англатади ва зиммамизга катта масъулият юклайди.  

Шу маънода, нафақат қорақалпоғистонлик сенаторлар,
балки жойлардаги барча сенаторлардан ўз ҳудудини ривожлантиришда даҳлдорлик хисси билан яшаш, эскича ишлаш ва муаммоларга кўз юмишдан бутунлай воз кечиб, янги ғоя ва ташаббусларни дадил илгари суриш талаб этилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35