my5

Андижонда 19 ёшли ҳайдовчи содир этган ЙТҲ она ва боланинг вафоти билан якун топди. Масъуллар қандай изоҳ беришади? Айб кимда? (Видео)

ЖИНОЯТ 20.11.2020, 15:06
750
Андижонда 19 ёшли ҳайдовчи содир этган ЙТҲ она ва боланинг вафоти билан якун топди. Масъуллар қандай изоҳ беришади? Айб кимда? (Видео)

Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга молик йўл трассасида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир этилди. Ушбу йўл транспорт ҳодисасини Хўжаобод тумани Чироқчи маҳалласида яшовчи 2001 йида туғилган С исмли фуқаро содир этган. У ўзининг "Спарк" автомашинасида автомобиль йўлининг белгиланмаган ҳудудини кесиб ўтаётган хўжаободлик ўқитувчи ва унинг ўғлини уриб юборган. ЙТҲда жабр кўрган аёл воқеа жойида вафот этган. Унинг 2 синфда ўқийдиган 11 ёшли ўғли эса шифохонада кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди

Масъуллар воқеа жойига келиб, ҳолатни ўрганганларида шу нарса маълум бўлдики, мазкур аҳоли пункти олдидан ўтган серқатнов трассада айнан мазкур ЙТҲ содир бўлган жойда йўлни ёритиш чироқлари ёнмаган бўлган. Воқеага биринчи томондан йўловчиларнинг белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтганлиги сабаб бўлса, иккинчи томондан бу ҳудудда столбалардаги чироқлар ёнмагани кўришни қийинлаштирган. 

Қолаверса, ҳайдовчи аҳоли яшаш пунктидаги автомобиль йўлидан ўтаётганда тезликни камайтирмаган. Оқибатда ушбу ҳодиса натижасида икки нафар бегуноҳ фуқаро (уларнинг бири ёш бола) ҳалок бўлди.

Бу ерда ким айбдор деган саволга жавоб топиш жуда мураккаб. Қолаверса, айбдорни излашга энди кеч. Вафот этганларни барибир қайтариб бўлмайди. Асосийси шундай ҳолатлар содир бўлмаслиги учун ҳар ким ўз ҳаётига ўзи масъул бўлиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши керак. Видео:

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35